“Тошкент шаҳар фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилади
Жамият
−
05 Март 2021
3164Бугун, 5 март куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳар фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш масаласи кўриб чиқилди.
Депутатлар эътиборига кўкрак нишонининг бир неча намунаси ва Низоми тақдим этилди ва намуналар орасидан миллий хусусиятлар ва давлатчилик тарихига мос бўлгани танланиб, бир овоздан маъқулланган.
Мазкур кўкрак нишони Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллик тантанасига муносиб туҳфа сифатида, ҳар йили мустақиллик байрами арафасида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, Тошкент шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган фуқароларни, кенг жамоатчилик вакилларини тақдирлаш мақсадида таъсис этилмоқда.
Шунингдек, кўкрак нишон билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкинлиги кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь