“Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони таъсис этилади
Жамият
−
04 Декабрь 2021
6950Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
Қарор билан Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг:
- “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш;
- ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этишга жалб қилинган шахсларни ушбу кўкрак нишони билан тақдирлаш амалиётини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.
Шунингдек, қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда жойларда “инсон қадри учун” шиори билан амалга оширилаётган ислоҳотларда ўзининг фаол иштироки, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш бўйича ташаббуслари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган маҳаллалар ва ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириб бориш мақсадида “Энг намунали маҳалла” ва “Фаол ҳоким ёрдамчиси” каби кўрик танловларнинг мунтазам ўтказиб боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь