Олмазордаги мажбурий меҳнат ҳолати текширилмоқда – Меҳнат инспекцияси
Жамият
−
23 Апрель 2022
7163Хабарингиз бор, 21 апрель куни QALAMPIR.UZ сайтида “Костюм-шим кийган ободонлаштириш ходимлари ёхуд Олмазорда мажбурий меҳнат анъанага айландими? Норбоева қаердасиз?” номли мақола эълон қилинган эди. Унда 20 апрель куни Олмазор тумани, Қора-қамиш 2/4 даҳасида оқ кўйлак, қора шим (форма) кийган бир гуруҳ йигитлар қўлларида челак, “лопатка” кўтариб ҳудудни тозалаётгани, мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида сўз борган.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳолатга расмий муносабат билдирди. Унда шундай дейилади:
“Ижтимоий тармоқларда “Костюм-шим кийган ободонлаштириш ходимлари ёхуд Олмазорда мажбурий меҳнат анъанага айландими? Норбоева қаердасиз?" номли хабар тарқалди. Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси ушбу ҳолатни ўз назоратига олди, ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади”.
Ёдингизда бўлса бундан икки ҳафта аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Олмазор тумани Форобий кўчасида жойлашган маҳаллалардан бирига келди. Президент ташрифи олдидан ушбу ҳудудда иш қизғин эди. Туман ҳокими бошчилигида Жамоат хавфсизлиги университети талабалари мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ тезкор хабар берганига қарамай, ҳеч қандай чора кўрилмади. Жамоат хавфсизлиги университети эса Олмазор тумани ҳокимлиги ва университет ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилгани ҳақида мужмал баёнот берганди.
LiveБарчаси