Санжик иши: судда янги фактлар очилди
Интервью
−
20 Апрель 8634 4 дақиқа
Аввалроқ, Санжар Каримовнинг (Санжик) Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан айбланиб ҳибслангани ва унинг иши судга оширилгани ҳақида хабар берилганди. Бугун, 20 апрель куни унга нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг тўртинчи очиқ суд жараёни бўлиб ўтди. Бу ҳақида QALAMPIR.UZ мухбири суд жараёнидан хабар берди.
Санжар Каримов 3 та иш билан айбланмоқда. Булар — ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, 168-моддаси 4-қисми “а” банди фирибгарлик йўли билан моддий бойлик орттириш ва 273-моддаси 2-қисми билан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказишни назарда тутувчи жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Суд мажлислисига раислик қилувчи судья Баҳром Бердиев томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларига суд жараёнидан тўғридан-тўғри эфир қилиш ҳамда видеотасвирга олишни тақиқланди. Шу билан бирга, аудио ёзув ва фотоматериаллар олишга рухсат берилди.
Айблов хулосасига кўра, биринчи ҳолатда: Санжар Каримов Шаҳзод Рисматов билан тил бириктириб, Шахло Алимбаеванинг ишончига кирган ҳолда, уларнинг уйини 12 кунга гаровга қўйиб, 240 минг доллар олиб, кейин қайтариб беришни ваъда қилган. Бироқ ваъда бажарилмай, уй Каримов номига ўтказилиб, кейинчалик бошқа шахсга сотилган. Натижада, жабрланувчига 240 минг доллар зарар етказилган.
Иккинчи ҳолатда: Каримов Шаҳзод Рисматовнинг онаси Феруза Раҳматуллаевага қўнғироқ қилиб, ўғли Шаҳзод Рисматовга қарзга берган 240 минг долларни қайтаришини, акс ҳолда ўғлини Дубайда ўлдириб юборишини, шунингдек уни гаровда сақлаб турганини айтиб ундан пул ундирган ва таҳдид қилган.
Учинчи ҳолатда: Санжар Каримовнинг яшаш хонадонида тинтув ўтказилганда, турли жойларда гиёҳвандлик воситалари ва уларни истеъмол қилишга мўлжалланган буюмлар топилган. Айбловга кўра, уларни кейинчалик ўтказиш мақсадида сақлаб келган.
Бу галги суд ишида Шахзод Рисматов жазони ўташ муассасасидан online тарзда иштирок этди ва гувоҳ сифатида кўрсатма берди. Унинг сўзларига кўра, Каримов билан бирга Дубайда бизнес бошлаш мақсадида Алимбоевларнинг уй-жойини ва ўзига тегишли бўлган иккита автомобилни гаровга қўйиш эвазига судланувчидан икки юз йигирма минг АҚШ доллари пул маблағларини олганини маълум қилди.
Унинг айтишича, у Дубайда гаров эвазига ушлаб турилмаган, бироқ хорижда бўлган вақтда 15 кун давомида ID паспорт тўғрилаш учун Каримовнинг одамлари унга тегишли бўлган шахсга доир ҳужжатларни вақтинча олиб турганини билдирди. Шунингдек гувоҳ, бу вақтда айбланувчи унинг расмлари ва видеоларидан фойдаланиб, онасидан ўғли гаровда деб айтиб пул талаб қилганини қўшимча қилди.
Суд мажлисини ёритиш жараёнида Рисматовнинг онаси Феруза Раҳматуллаева таҳририятга Санжар Каримов билан суҳбати ёзиб олинган аудиохабарни тақдим этди.
Аудиозаписда "Булар ҳозир уйли бўлиб қолмасин опа. Улар ҳам шунча ахлатга ботирди ҳам уйлиям бўлиши тўғри бўладими опа?“, дея Санжар Каримов айтган.
Мазкур суд мажлисида, бошқа гувоҳларнинг ҳам кўрсатмалари тингланди. Мажлис сўнгида айбланувчи Каримовга сўз берилди. У катта тадбиркор эканини, бу ишлардан фақат зарар кўраётганини, бу вақт ичида кўрсатилган пул маблағидан-да кўпроқ пул ишлаб топиши мумкинлигини айтди.
Айбланувчи бу ишда Шаҳзод Рисматов бошчилигидаги барча уни алдагани, уйни гаров эвазига эмас, балки тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси орқали сотиб олгани, пулларни Рисматовга тилхат ёздириб олган ҳолда бергани ҳақида кўрсатма берди. Шунга қарамай у Алимбоевлардан сотиб олган уй-жойни уларга қайтаришга тайёрлигини билдирди.
"$240 минг доллар зарар қилсам ҳам майли, мен уларга уйни қайтариб бераман. Булар қилган хато учун мен жавоб беришга тайёрман. Мен бу ишда айбдор эмасман", дейди судланувчи Каримов.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноят иши ўтган йили қўзғатилган бўлиб, 2025 йил 28 ноябрдаги 36 ёшли блогерга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Суд жараёни 2026 йил 10 апрелда судья Баҳром Бердиев раислигида бошланган.
Ҳозирда суд жараёнлари давом этмоқда. Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ‘нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ушбу видеони томоша қилинг.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель