Ўзбекистон камбағалликка қарши курашяпти, аммо... (фоторепортаж)
Жамият
−
17 Октябрь 2021
29219Қашшоқликнинг барча шаклларига барҳам бериш энг муҳим глобал муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. ЖАмиятдаги бу иллатни йўқотиш, муаммога халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш мақсадида юундан 29 йил олдин 17 октябрь БМТ томонидан Халқаро қашшоқликка қарши кураш куни этиб белгиланган. Иқтисодиёти, технологияси ва молиявий ресурслари ривожланган дунёда миллионлаб одамларнинг ўта қашшоқликда яшашини қабул қилиш қийин. Камбағаллик одамларни муносиб ҳаёт кечириш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятидан, шу жумладан хавфсиз меҳнат ва яшаш шароитларидан, соғлом овқатланиш, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилади.
БМТ маълумотларига кўра, дунёда 736 миллион одам қашшоқлик чегарасида яшайди. 2020 йилда дунёни қамраб олган COVID-19 пандемияси қашшоқлик ва ўта қашшоқликка қарши курашда ўнлаб йиллар давомида эришилган ютуқларни йўққа чиқарди. Жаҳон банки маълумотларига кўра, инқироз оқибатида 150 миллионга яқин одам қашшоқликка тушиб қолган.
Тошкент шаҳри
Oxfam хайрия ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳозирда бутун дунё бўйлаб 155 миллион одам озиқ-овқат хавфсизлиги инқирозини бошдан ўтказмоқда – бу ўтган йилгидан 20 миллионга кўп. Уларнинг учдан икки қисми мамлакатида ҳарбий можаро давом этаётгани учун шундай яшамоқда.
Тошкент шаҳри
Дунё бўйлаб қашшоқликда яшаётган болаларнинг кўп қисми сифатли таълим олиш имкониятига эга эмас. Сабаби шундаки, қашшоқ аҳолида фарзандларини яхши мактабларда ўқитиш имконияти йўқ. Бу ҳам етмагандек улар ҳали вояга етмаган норасидаларнинг ишлаб топган пулларига муҳтож. Таълим олмаган бола келажакда ўз фарзандларига ҳам ғамхўрлик қила олмайди. Шу зайлда авлодлараро қашшоқлик даражаси кундан кунга ўсиб бормоқда.
Тошкент шаҳри
Қашшоқликда яшаётган одамлар ўз ҳуқуқларини амалга оширишга ва қашшоқликка қарши курашишга тўсқинлик қиладиган кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқдалар, жумладан:
• хавфли меҳнат шароитлари;
• хавфли уй-жой;
• соғлом овқатланмаслик;
• сиёсий ҳаётда иштирок этиш имкониятининг йўқлиги;
• соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имконияти чеклангани.
Тошкент шаҳари
Бугунга келиб Ўзбекистон ҳам мамлакатда камбағаллар борлигини тан олиб, жамиятдаги бу иллатга қарши жадал курашмоқда. Камбағал аҳоли қатламини камайтириш йўлида турли қарор, фармонлар, стратегиялар ишлаб чиқилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 27 февраль куни ўтказган видеоселекторида мамлакат аҳолисининг 12-15 фоиз ёки 4-5 миллиони камбағал эканини илк бор очиқлаганди.
Тошкент шаҳри
“Бу уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш, бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми? Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўляпти, деган савол ҳар куни қийнайди”, деган эди Шавкат Мирзиёев.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева эса 2020 йилнинг 19 июнь куни ўтказилган ялпи мажлисда кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли рўйхати шакллантирилгани, республика бўйича 7 млн 192 мингдан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини, яъни 4,1 фоизи (бу ҳозиргача рўйхатга олинганлар) энг эҳтиёжманд ҳисобланиши ҳақида айтганди.
Тошкент вилояти Пискент тумани
“Бу сон кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Булар фақат дастлабки олинган маълумотлар бўлиб, энг камбағаллик даражасида яшаётган хонадонлар билан иш олиб борилмоқда”, деган Танзила Норбоева.
QALAMPIR.UZ Тошкент шаҳрини кезиб, бозорда сотувчилик қилаётган катта ёшдагиларни Янги Ўзбекистон ва ундаги ўзгаришлар ҳақида фикрлари билан қизиқди.
Тошкент шаҳри
Улардан бири шундай дейди:
“Эҳ болам, ёшим 60 да. Шу ёшда бозорда ишлашимнинг биргина сабаби бу – етишмовчилик. Худога шукр болаларим бор, лекин маошлари кам. Рўзғор ғор дейишади. Бир нарсага етса, бирига етмай қолади. Болларимга ҳарна ёрдам бўлсин дейман. Ҳамма телевизорда чиқиб ваъда беради. Бизга ўхшаган бечораларни ҳам дардини тинглашармикин. Бозорга бир қарасанг, катта ёшда ишлайдиганлар жуда кўп. Одам катта бўлганда роҳатда яшашни хоҳлайди. Нима ҳам деймиз, яшаш учун курашиш керакда”.
Шунингдек, QALAMPIR.UZ Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги Ўсмат қишлоғида бўлиб, қишлоқ аҳолисининг яшаш шароити билан танишди.
Тошкент вилояти Пискент тумани
Баъзи маҳаллаларда омонатгина қурилган уйлар, кузнинг жаласига бардош бермай синиб кетган шиферлар, камбағалликда кун кечириб, бугунги куни билан яшаётган аҳолини ўйлантиради. Аммо, бу муаммоларга чора топиш мушкул. Қиш кунлари яқин, аммо уйнинг томи йўқ. Қишнинг изғиринида уларнинг қандай кун кечириши бизни ўйлантирди. “Қишда қандай яшайсиз?”, дея савол берсак, хотиржамгина “Том ёпишга палаткамиз ҳам бор”, деб қўя қолишди.
Тошкент вилояти Пискент тумани
Дарҳақиқат, пойтахт кўчалари, метро бекатлари, бозорлар, турли жамоат жойларида ҳам қашшоқлик, моддий етишмовчилик сабабли тиланчилик қилаётган инсонлар талайгина ва улар кун сайин ортмоқда.
Камбағаллик ҳолатига тушиб қолишдан кўра, ундан чиқиб кетиш анчайин мушкул. Бугунги кунда дунё аҳолисининг кам таъминланган қатламлари энергия ресурслар ва ичимлик суви билан таъминланмаяпти.
Тошкент шаҳри
Тошкент шаҳри
Тошкент шаҳри
Тошкент вилояти Пискент тумани
Тошкент шаҳри
Тошкент вилояти Пискент тумани
Тошкент вилояти Пискент тумани
Тошкент шаҳри
Тошкент вилояти Пискент тумани
Тошкент вилояти Пискент тумани
Тошкент шаҳри
Тошкент вилояти Пискент тумани
LiveБарчаси