ДТМ раҳбари миллий тест тизими саволлари тарқалиб кетганига муносабат билдирди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш ва билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими саволлари тарқалиб кетганди. Ҳолат бўйича Давлат тест маркази муносабат билдириб, суриштирув ўтказилаётганини маълум қилганди.

Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2021/2022 ўқув йилида ОТМга қабул параметрларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Давлат тест маркази Мажид Каримов миллий тест тизими саволлари тарқалиб кетганига тўхталиб, текширув ўтказилаётганини маълум қилди.

“Миллий тест тизими умумтаълим фанлар бўйича бу йилдан бошлаб жорий этилди. Лекин сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тест материаллари сотилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Албатта, бу маълумот бизга ўзига яраша сигналлар орқали етиб келди. Шу сигналлар асосида биз тегишли органларга мурожаат қилганмиз. Ҳозирда текширувлар давом этмоқда. Лекин уларнинг ҳисоботи ҳозир менда йўқ”, дейди Каримов.

Шунингдек Давлат тест марказининг директори тест натижаларининг жавоби қанча муддатда маълум бўлишига ҳам тўхталиб, шундай деди:

“Тест натижаларига тўхталсак масалан охирги тест 10 июнь куни ўтказилган бўлса, 23 кун ичида жавоблари чиқиши керак”.


Мақола муаллифи

Теглар

Мажид Каримов

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг