ДТМни судга беришди ва ютиб чиқишди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда олий таълим муасссасасига ўқишга киришда ўтказиладиган тест саволларининг мураккабликлари ҳақида бир қатор чиқишлар бўлди. Унда халқ вакиллари, зиёлилар таниқли давлат ва жамоат арбоблари ҳам тўз муносабатини билдирар экан, тест саволларининг мураккаблиги бир томондан, таниш-билишчилик ва коррупция каби иллатлар иккинчи томондан ўқийман деган ҳар бир ёш учун ғов бўлаётгани, бунинг оқибатида неча минглаб, йигит-қизларнинг тест тизимига бўлган ишончи йўқолиб, бунинг ўрнига нафрат ҳисси палак ёзаётгани ҳақида кўп ва хўп гапирилди, бонг урилди. 

Хўш, тест синовларини ўтказишга масъул бўлган Давлат тест маркази бу йил тизимида қандай янгиликларни амалга оширди? АОКАда ўтказилган брифинг давомида марказ раҳбари Мажид Каримов бу йилги ўзгаришлар қаторида абитуриентлар тест ишлайдиган столда тўлдириш намуналари бўлишини, улар тест жараёнида фақат саволлар китобининг рақами, исм-шарифини ёзишини, тест саволлари бирмунча енгиллаштирилгани, саволларни тузадиган мутахассислар Россия Федерациясида малака ошириб қайтгани ҳақида гапирар экан, 180 мингдан ортиқ тестлар мавжудлиги ва вариантлар бир-бирини қайтармаслиги ҳамда саволлар ичида ўтган йили фойдаланилганлари ҳам борлигини қўшимча қилди. 

Шунингдек, марказ раҳбарининг айтишича, ўтган 2018 йилда ДТМ устидан 4 мингга яқин эътироз келиб тушган Уларнинг 42 таси қондирилган. 8 нафар абитуриент ДТМ устидан судга мурожаат қилган ва улардан иккитаси  судда ғолиб бўлган. Улардан биринчисининг ўқишга қабул қилиниши шартнома асосидан бюджетга ўтказилган бўлса, иккинчиси ўқишга шартнома асосида қабул қилинган. Бир сўз билан айтганда, иккинчи абитуриент талаба бўлган. 

Бироқ Мажид Каримовнинг айтишича, мазкур жараёнда иштирок этган 10 нафар экспертдан 8 нафари ДТМ хатога йўл қўймаганини таъкидлаган бўлса, 2 нафари шикоятчилар манфаатини ҳимоя қилган ва суд ҳам айнан мана шу иккки нафар экспертга таяниб қарор чиқарган. ДТМнинг бу бўйича суд билан баҳслашишга вақти бўлмаган. (!)

Хуллас бугунги анжуманда яна шулар маълум бўлдики, тест жараёнларига журналистлар Ёшлар иттифоқи вакиллари ҳамроҳлигида кириши 20 дақиқа давомида бўлиши керак. Бунгача ОАВ ДТМ томонидан махсус рўйхатдан ўтиши талаб этилади. 

Яна бир гап. Тест жараёнлари шаффофлигини таъминлашда кузатув камералари ҳамда мониторларнинг электр тармоғидан қўқисдан узилиб қолиш ҳолларини бартараф этиш мақсадида Энергетика вазирлиги масъул этиб тайинланган ва ҳар бир тест синовлари ўтадиган бинога қўшимча равишда электр ишлаб чиқарадиган дизель двигателлар олиб келиб ўрнатган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Мажид Каримов ДТМ

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг