Биз Россиядан ўрнак оляпмиз – Норбоева Матвиенко билан учрашди
Жамият
−
14 Апрель 2021
9779Россия ва Ўзбекистон парламентлари икки давлат президентлари томонидан имзоланиши кутилаётган икки томомнлама шартномаларни амалга оширишда иштирок этишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашувда хабар қилди, деб ёзмоқда "Спутник".
“Буларнинг барчаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширилиши режалаштирилаётган давлат ташрифи арафасида жуда муҳим аҳамиятга эга. Ташриф муносабати билан бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Парламентларимиз ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшади, деб ўйлайман”, дейди Матвиенко.
Федерация Кенгаши раиси Ўзбекистон Сенати делегацияси ташрифи парламентлараро алоқаларини ривожлантириш икки давлат муносабатлари ривожланишига янги импульс қўшишига ишонч билдирган.
Матвиенко айтишига қараганда, Ўзбекистон ва Россия муносабатлари кўп жиҳатдан ўзаро ишончли ҳамкорлик характерига эга. Шунингдек, Федерация Кенгаши спикери Танзила Норбоева билан ўзининг шахсий муносабатларини юқори даражада қадрлашини айтиб ўтди.
Норбоева айтишига қараганда, Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи доирасида Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро форуми ҳам бўлиб ўтади ва унда икки давлат парламентларининг юқори палаталари вакиллари учрашади.
“Иқтисодий муносабатлар, ижтимоий ва гендер тенглиги масалаларида биз кўп соҳада Россиядан ўрнак оляпмиз. Сизнинг ишингизни кузатиб туриб, Ҳукуматни назорат қилиш борасида янги йўналишлар киритяпмиз”, деган Норбоева
Матвиенко ҳам ўз навбатида Россияда ҳам Ўзбекистонда содир бўлаётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилган.
LiveБарчаси