Россиянинг “Cпутник V” вакцинаси намуналари Ўзбекистонга олиб келинди
Жамият
−
04 Декабрь 2020
5701Бугун, 4 декабрь куни Тошкентга Россиянинг коронавирусга қарши “Cпутник V” вакцинаси намуналари олиб келинди. Намуналарни Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан етказди.
Вазирликнинг маълум қилишча, қимматли юкни Тошкентда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев қабул қилиб олган.
Намуналар Ўзбекистонга рўйхатдан ўтказиш олдидан тегишли синовларни олиб бориш ва мамлакатда вакцина ишлаб чиқаришга старт бериш учун тақдим этилган.
“Спутник V вакцинаси самарадорлиги кўрсаткичи – 95 фоиздан юқори. Улар Россияда 40 минг кўнгилли иштирокида ўтказилган кенг қамровли клиник синовларда аниқланган”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, бугун Тошкентда Россия билан ҳамкорликда қурилган металлургия заводи очилади. Унинг очилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади. Россия вазири ҳам ушбу завод очилишида қатнашиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь