Президент Тошкентдаги янги заводни очиб беради

Жамият

image
Ўзбекистонда Россия кўмагида қурилган завод ишга туширилади  north_east

Ўзбекистонда Россия кўмагида қурилган завод ишга туширилади 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 декабрь куни пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида барпо этилган Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этади.

Ушбу улкан мажмуа Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунки мамлакатда қора металлургия саноати ривожланмаган. Янги корхонада йилига 500 минг тонна рух ва полимер қопламали металл листлар ишлаб чиқарилади. Илгари бундай маҳсулотлар асосан четдан олиб келинарди.

Бу заводда импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқарилиб, иқтисодиётда маҳаллийлаштириш даражаси сезиларли ошади. Шунингдек, йилига 90 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган. Мажмуада 700 га яқин киши иш билан таъминланади. Лекин турдош тармоқлар билан бирга 5 мингта янги иш ўрни яратилади.

Мазкур заводни барпо этиш 2017 йил февралда бошланган эди. Қурилиш ишларига 420 миллион доллар сарфланган.

Президентнинг мажмуа очилиш маросимида иштирок этиши, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиши кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводи

Баҳолаганлар

440

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг