Ўзбекистонда Россия кўмагида қурилган завод ишга туширилади
Жамият
−
02 Декабрь 2020
9393Жорий йил 4 декабрь куни йилига 500 минг тонна металл прокат ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Тошкент металлургия заводи очилиши кутилмоқда.
"Ушбу лойиҳа ўзбек томони ва Россиянинг "Метпром" муҳандислик-қурилиш гуруҳи томонидан Россия Экспорт маркази кўмагида нолдан амалга оширилди", деган "Метром" Президенти Андрей Дейнеко.
Шунингдек, Дейнеко 4 декабрдан заводда ишлаб чиқариш жараёни бошланишини маълум қилган.
Дейнекога кўра, лойиҳага 325 миллион евродан кўп инвестиция киритилган.
Россия Экспорт маркази аъзоси Росэксимбанк лойиҳани молиялаштиришнинг 50 фоизини таъминлаган. Шунингдек, лойиҳада Ўзбекистон томонидан хусусий инвестор ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тенглик асосида иштирок этган (ҳар бири 25 фоиздан).
Дейнеко, шунингдек, 30 га яқин ишлаб чиқарувчилар ва мингга яқин одамларга Тошкент қурилиш майдончасида заводни қуришдаги иштироки учун ишлашга шароит яратиб берилганини таъкидлаган.
LiveБарчаси