Ҳусийлар зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 6 март куни Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудуддан учирилган кемага қарши баллистик ракета зарбаси оқибатида Адан кўрфазида тижорат кемасидаги уч экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) хабар берди. 

“Зарбалар Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийлар томонидан амалга оширилмоқда ва бу ҳужум ноябрь ойи ўрталарида халқаро юк ташиш йўлларига ҳужумлар бошланганидан бери биринчи марта одамларнинг ўлимига олиб келишидир”, дейилади хабарда. 

CENTCOM маълумотларига кўра, икки кун ичида ҳусийлар бешта шундай ракета учирган. Кечаги ракета зарбаси эса Либерияга тегишли, Барбадос байроғи остида сузаётган True Confidence юк кемасига берилган, кемада ёнғин келиб чиққан.

“Тўрт ярадордан учтаси оғир аҳволда. Ҳужум барча экипаж аъзоларини кемани тарк этишга мажбур қилди. Американинг USS Philippine Sea бошқариладиган ракета крейсери қутқарув ишларига ёрдам беришга ҳаракат қилди. Ҳинд эсминеци ёрдамга биринчи бўлиб етиб келди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Буюк Британиянинг ўғит ташувчи Rubymar кемаси ҳусийлар ҳужумида шикастланганидан сўнг, дам олиш кунлари чўкиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яман ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made