Ҳусийлар ҳужум қилган кема Қизил денгизда чўкиб кетди

Олам

image

Ямандаги ҳусийлар томонидан ҳужумга учраган Британия кемаси бир неча кун сувда тургандан сўнг Қизил денгизда чўкиб кетди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Буюк Британиянинг Rubymar юк кемаси 18 февраль куни Қизил денгиз ва Адан кўрфазини боғлайдиган муҳим сув йўли Боб ал-Мандеб бўғозидаги ҳужумдан бери шимолга қараб кетаётган эди. 

“Бу Ғазода уруш бошланганидан бери ҳусийларнинг бир неча ой давом этган ҳужумлари давомида чўктирилган биринчи кемадир”, дейилади хабарда.

Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукумати ҳамда минтақавий ҳарбий амалдори анонимлик шарти билан кема чўкиб кетганини тасдиқлади. Rubymar’нинг Байрутдаги менежери билан эса боғланиб бўлмади.

Яман ҳукумати кеманинг чўкиб кетганидан афсусдалигини билдириб, бу Яман ҳудудий сувлари ва Қизил денгизда экологик фалокат келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади.

“Шундай бўлиши кутилган эди, чунки кема 12 кундан кўпроқ вақт давомида ўз ҳолига ташлаб қўйилган ва Яман ҳукуматининг офатнинг олдини олиш бўйича чақирувларига жавоб берилмаган", дея таъкидлади ҳукумат.

АҚШ Марказий қўмондонлиги 18 февраль куни ҳусийлар Британиянинг 41 минг тонна ўғит олиб кетаётган Rubymar юк ташувчи кемасига ҳужум қилгани ва кемага сув кира бошлагани ҳақида хабар берган.

Ҳусийлар ҳарбий воизи Яҳё Сария ҳам 19 февраль куни кема жиддий шикастлангани ва чўкиб кетиши мумкинлигини айтган.

SABA ахборот агентлиги катта экологик фалокат хавфи ҳақида огоҳлантириб, кема катта миқдорда аммиак ва нефт олиб кетаётганини ёзди.

Маълумот учун, ўзларининг сўнгги ҳужумларидан бирида ҳусийлар Саудия Арабистонидаги Жидда ва Шарқий Африкадаги Жибути ўртасидаги Қизил денгизда яна бир ҳужумда тўртта денгизости кабелини узиб юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Яман ҳусийлар Қизил денгиз Rubymar

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг