Ҳусийлар сабаб Европада қимматчилик бўлиши мумкин
Олам
−
16 Февраль
6256Европа савдо ташкилоти ЕИ институтлари ва аъзо давлатларни Қизил денгиз инқирозини ҳал қилишга чақириб, Бельгия Ташқи ишлар вазирига мактуб йўллади. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мактубда айтилишича, кема ташувчилари қанча узоқроқ йўналишни ўзгартиришса, шунча кўп Европада истеъмолчилар зарар кўришади ва харажатлар ошади.
Маълум қилинишича, контейнер кемалари декабрь ойидан бери ҳусий жангариларининг ҳужумларидан қочиш учун Қизил денгиздан узоқроққа йўналтирилган. Бу эса Осиёдан Европага маҳсулот юбориш учун Сувайш каналига таянган компанияларнинг таъминот занжирини узади.
Нашрнинг ёзишича, Хитой ва Жануби-Шарқий Осиёдаги чакана сотувчилар маҳсулотларнинг кечикиши сабабли харажатларнинг ошишига дуч келишди, чунки Африканинг жануби бўйлаб муқобил юк ташиш йўли 2-3 ҳафтага кўпроқ вақт талаб этади. Бу эса ёқилғи ва меҳнат харажатларини оширади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусийлар Қизил денгизда АҚШ ва Британия кемаларига ҳужум қилган эди. Ушбу ҳарбий операция Американинг Star Nasia кемасига, Британиянинг Morning Tide кемасига қарши қаратилган.
Сарвар Хуррамов