Ҳусийлар яна Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди
Олам
−
13:15 215 1 дақиқа
Яманнинг “Ансоруллоҳ” ҳаракати (ҳусийлар) Ар-Риёддаги Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортга ва Саудия Арабистонидаги “Шарқ – Ғарб” нефть қувурига зарбалар берилганини эълон қилди. Бу ҳақда ҳусийларнинг ҳарбий вакили Яҳё Сариа X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Сарианинг қайд этишича, ҳусийлар Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортга дрон ёрдамида ҳужум уюштирган.
Унинг сўзларига кўра, Ар-Риёддан шарқда жойлашган “Шарқ – Ғарб” нефть қувурининг 3-сонли насос станциясига ҳам иккита дрон билан зарба берилган.
Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар пойтахт Сано ва мамлакатнинг бир қатор бошқа вилоятлари устидан назорат ўрнатган 2014 йил сентябрь ойидан буён Яман фуқаролар уруши гирдобида қолмоқда.
Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси 2015 йил март ойидан бери Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукуматига ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Сўнгги вақтларда Яманда ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб қолинган иккита баллистик ракета парчаси Маккага тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь