Ҳусановга яна 3 та Англия клуби қизиқиш билдирмоқда
Спорт
−
25 Октябрь
16474“Ланс” клубининг ўзбекистонлик футболчисини Англиянинг бир қатор клублари ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда “Daily football” нашри хабар берди.
Дастлаб футболчига Лондоннинг “Арсенал” клубидан қизиқш борлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Ҳозирга келиб эса 20 ёшли ҳимоячига “Ньюкасл”, “Эвертон” ва “Челси”дан ҳам қизиқиш бўлаётгани айтилмоқда.
Айниқса “аристократлар”нинг ўзбекистонлик футболчига оғиз солаётгани ҳақида бир неча инглиз нашрлари бонг урмоқда.
Ҳусанов “Ланс” тизимида жами 63 марта майдонга тушиб, 4 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди. Трансфер нархи 5 миллион еврони ташкил этувчи футболчининг Франция клуби билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси