Ҳоланд “Сити”дан кетса, “Барселона”ни афзал кўради – ОАВ

Спорт

−

visibility921 timer1 дақиқа

image

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд агар клубни тарк этишга тўғри келса, фаолиятини Испаниянинг “Барселона” клубида давом эттиришни афзал кўради. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Эрлинг Ҳоланднинг келажаги “Манчестер Сити”нинг молиявий қоидабузарликлари бўйича олиб борилаётган тергов натижаларига боғлиқ бўлади. Агар норвегиялик футболчи “Манчестер Сити”ни тарк этса, фаолиятини Испаниянинг “Барселона” клубида давом эттиришни афзал кўради.

Манбага кўра, ҳужумчининг вакиллари билан дастлабки алоқалар ўрнатилган бўлиши мумкин. Унда 2027 йилда амалга ошиши мумкин бўлган трансфернинг молиявий шартлари муҳокама қилинган.

“Манчестер Сити” иши бўйича чиқариладиган қарор Ҳоланднинг келажагига таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ Англия клуби жиддий санкцияларга дуч келган тақдирда ҳам, каталонияликлар трансферни амалга ошириш учун катта молиявий тўсиқларни енгиб ўтишларига тўғри келади.

Қайд этиш жоиз, “Transfermarkt” портали 26 ёшли норвегиялик ҳужумчининг бозор қийматини 220 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити”нинг АПЛ молиявий қоидаларини бузиш бўйича иш юзасидан апелляцияси декабрь ойи ўрталарида кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг