Ҳокимнинг жияни фуқарони машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетдими? (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туман ҳокимининг жияни йўл четидаги қизни машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

“Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 15 август куни тахминан соат 22:50 ларда содир бўлган. Миришкор туманида яшовчи фуқаро Ғ.И. Gentra русумли автомашинасида “Қарши-Бешкент-Касби-Миришкор” йўлидан ҳаракатланиб келиб, Қарши туманида жойлашган “Авто Роом” автосалони рўпарасида йўлнинг чап томонидан ўнг томонига пиёда ҳаракатланиб ўтаётган  М. А. ва М. О. ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда  М.А ҳамда М.О.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

“Тан жароҳати етказилган қизнинг онаси томонидан эълон қилинган видеолавҳа эса кучли руҳий зўриқиш (стресс) ҳолатида тарқатилганлиги маълум бўлди. Шу боис тўлиқ ёлғон ахборот тарқатилган. Туман ҳокимининг ўринбосари фуқаро билан суҳбатлашганда туман ҳокими томонидан кўрсатилган ёрдам фуқаро томонидан нотўғри талқин қилинганлиги ва шу боис ҳам ижтимоий тармоқларда туман ҳокими жияни талқини берилганлиги маълум бўлган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 4 нафар пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 9 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фуқаро машина Ҳоким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made