Фарғонада 5 кишини машинада уриб, қочиб кетган ҳайдовчи 9 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида 4 нафар пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 февраль куни фуқаро Ш.В. Соbalt машинасини “Қўқон-Мулкобод-Гулбоғ-Пунган” автомобиль йўлининг Данғара туманидан ўтган қисмида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида ҳаракатланиб кетаётган 5 кишини уриб юборган. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, воқеа жойидан яширинган ҳайдовчи 26 ёшдалиги ҳамда маст ҳолда автомобиль бошқаргани маълум бўлган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи Ш.В.нинг пешоби таркибида этил спирти ва кучли таъсир қилувчи “тропикамид” дори воситаси мавжудлиги аниқланган.

ЙТҲ оқибатида фуқаролар Ў.И. ва К.И.лар ҳодиса жойида вафот этган. Д.И. ва Ў.Й.лар эса тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. 

Ҳолат юзасидан ўтказилган судда ҳайдовчи Жиноят кодексининг 117-моддаси 3-қисми “а” банди (хавф остида қолдириш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) ва 266-моддаси 3-қисми “а” бандида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо манзил-колонияларда ўташ белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида содир бўлган мудҳиш ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона Соbalt Қўқон-Мулкобод-Гулбоғ Пунган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг