Ҳокимлик захирасидаги 3,5 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
14 Август
5161Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги захирасидаги 3,5 гектар ерни 1,5 миллион долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Билдирилишича, фуқаро З.Ж.нинг Ўзбекистон Республикаси ИИВга йўллаган мурожаатига асосан Бош прокуратура ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир жараёнида фуқаро Ю.Р. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Яккатут” МФЙ ҳудудидаги 3,5 гектар ҳокимлик захирасидаги ер майдонини “аукцион” савдоларида Бўстонлиқ туман ҳокимиятида ишловчи танишлари орқали фуқаро З.Ж.га ҳужжатларни расмийлаштириб олиб бериш учун 1,5 миллион АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фарғона вилоятидаги ҳолатда эса Данғара тумани Янгизамон маҳалласи ҳудудида жойлашган “Б. Метан” МЧЖ раҳбари А.В. фуқаро И.П.га иссиқхона учун ажратилган 1,3 гектар ер майдонини ноқонуний равишда 410 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 35 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.