Ҳиндистондаги кўчки қурбонлари сони 358 кишига етди
Олам
−
04 Август
4883Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида кучли ёмғир оқибатида юзага келган кўчкилар қурбонлари сони 358 кишига етди. Бу ҳақда “India Today” хабар берди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, қидирув-қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда. Бедарак йўқолганлар рўйхатида 200 дан ортиқ киши бор. Ҳиндистон армияси вайроналар остида қолган одамларни қидириш учун минтақага ёрдамчи махсус радарларни юборди. Расмийлар аввалроқ Керала тарихидаги энг даҳшатли табиий офатлардан бирига дуч келганини айтган эди. Ҳозирда штатда 1500 дан ортиқ аскар ёрдамида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қутқарувчилар электр қуввати йўқлиги, қулаган дарахтлар ва вайрон бўлган кўприклар сабаб қидирув ишлари қийин кечаётганини хабар қилган.
Штатдаги табиий офатдан жабр кўрган 8300 дан ортиқ киши лагерларга эвакуация қилинган. Кучли ёмғирлар туфайли Керала штатида кўчкилар содир бўлиб, инфратузилма ва йўлларга жиддий зарар етган. Жабрланган Чуралмала қишлоғида 200 та уй вайрон бўлган.
Расмийлар ҳалок бўлганларнинг қариндошлари учун 2400 доллар ва жароҳатланганларнинг ҳар бири учун 600 доллардан тўлашини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда кўчки сабаб 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси