Ҳиндистонда кўчки сабаб 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Олам
−
31 Июль
3565Ҳиндистоннинг жанубий Керала штатида кучли муссон ёмғирлари сабаб 150 дан ортиқ одамлар ҳалок бўлди. Уйларни сув босиб, юзлаб одамлар бедарак йўқолган. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълум қилинишича, 150 дан ортиқ одамлар чўкиб кетган. Қутқарувчилар электр қуввати йўқлиги, қулаган дарахтлар ва вайрон бўлган кўприклар сабаб қидирув ишлари қийин кечаётганини хабар қилган.
“Одамлар дарёда ювилиб кетган ёки йўқлигини билмаймиз, аммо биз уларни қутқариш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз”, деди Кераланинг ўрмон ва ёввойи табиат бўйича вазири.
Шунингдек, ҳозирга қадар мингга яқин одам қутқарилган ва ҳалигача қидирув қутқарув ишлари давом етмоқда. Расмийлар ҳалок бўлганларнинг қариндошлари учун 2400 доллар ва жароҳатланганларнинг ҳар бири учун 600 доллардан тўлашини эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Хитойнинг жануби-шарқий қирғоқларига яқин жойлашган Тайван оролига “Гаеми” тайфуни келиши пасттекисликларда кўчки ва сув тошқини келтириб чиқариши оқибатида уч киши ҳалок бўлганди.
Зумрад Зарипова
LiveБарчаси