Ҳиндистонда камбағаллар коронавирус учун бепул тест топширади

Олам

image
Ҳиндистонда калтак, Бразилияда сув билан. Карантинни бузувчилар қандай жазоланмоқда? (фоторепортаж) north_east

Ҳиндистонда калтак, Бразилияда сув билан. Карантинни бузувчилар қандай жазоланмоқда? (фоторепортаж)

Ҳиндистон Республикаси Олий суди коронавирус пандемияси вақтида аҳолининг камбағал қатлами коронавирусга бепул тест топшириши ҳақида қарор чиқарди. Қарорга мувофиқ мамлакатдаги хусусий клиникалар ҳам камбағаллар учун бепул тест ўтказиши талаб этилади.

Таъкидланишича, ушбу имтиёз айнан кимларга тааллуқли эканини Ҳиндистон ҳукумати ҳал қилади. Ушбу имтиёзга 200 миллионга яқин фуқаро даъвогарлик қилмоқда.

Агар коронавирус махсус лабораториясига имтиёзга эга бўлмаган шахс келса, унда уни бепул синовдан ўтказиш шарт эмас. Улар таҳлил қилиш учун мижоздан тўрт ярим минг рупий сўрашлари мумкин.

Маълумот учун, Ҳиндистонда одамларни коронавирус учун синовдан ўтказиш билан боғлиқ муаммо юзага келди. 8 апрель куни Ҳиндистон Олий суди барчага, шу жумладан, аҳолининг бой қатламига ҳам бепул тест синовларини ваъда қилди. Аммо юқорида кўриб чиқилганидек, қарорга тузатиш киритилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ 10 453 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 181 нафари соғайган, 358 нафари эса вафот этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Камбағаллик Синов Коронавирус Ҳиндистонда

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг