Нью-Деҳли “Bloomberg”нинг хабарини ёлғонга чиқарди

Олам

image

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ариндам Багчи Нью-Деҳли гўёки BRICS кенгайишини қўллаб-қувватламаслиги ҳақидаги хабарларни "асоссиз спекуляция" деб атади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

"Биз Ҳиндистоннинг BRICS кенгайишига эътирози бор, деган асоссиз миш-мишларни эшитяпмиз. Бу мутлақо нотўғри ”, деди дипломат.

Шунингдек, Багчи BRICS мамлакатлари кенгайиш жараёнининг стандартлари, мезонлари ва тартибларини ички муҳокамаларда кўриб чиқилаётганини қайд этган. 

“Ҳиндистон бу масалага очиқ фикр ва ижобий муносабат билан ёндашмоқда”, деган Багчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Bloomberg” агентлиги Ҳиндистон BRICS’нинг кенгайишига қарши экани ҳақида хабар берган эди. Нашрда ёзилишича, Нью-Деҳли Хитой гуруҳнинг кенгайишидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишидан қўрқиб, BRICS’га янги мамлакатларнинг қабул қилинишига қарши чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг