Ҳиндистон BRICS кенгайишига қарши чиқади – “Bloomberg”

Олам

image

Ҳиндистон BRICS ташкилотининг янги мамлакатларни қабул қилинишига имкон қадар қарши чиқади. Мамлакат гуруҳнинг кенгайишидан Хитой ўз мақсадлари йўлида фойдаланишидан қўрқмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри ёзди.

Манбага кўра, Ҳиндистон ва Бразилия Хитойнинг BRICS’ни тезда кенгайтириш чақириғига қарши. Давлатлар 22-24 август кунлари Йоханнесбургда бўлиб ўтадиган саммитда эҳтимолий кенгайишни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Айтилишича, Ҳиндистон ва Бразилия бошқа мамлакатлардан кўра Хитойга кўпроқ фойда келтириши мумкин бўлган кўп томонлама муносабатларни қайта кўриб чиқишга имзо чекишни хоҳламайди. Айниқса, Ҳиндистон гуруҳнинг кенгайишини иложи борича узоқроққа кечиктиришга ҳаракат қилиши мумкин. Шунингдек, нашрда Хитой ва Ҳиндистон қандайдир қарама-қаршиликда экани, ҳар бир давлат ўзи аъзо бўлган блокларда етакчи бўлишни хоҳлаши таъкидланади.

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам BRICS’ни кенгайтириш мавзуси “кун тартибида долзарб” эканини, блок аъзолари ўртасида унинг кенгайиши бўйича нюанслар борлигини, бу яқин орада муҳокама қилинишини айтган.

Жанубий Африканинг BRICS’даги махсус вакили Анил Суклалнинг сўзларига кўра, ҳозирда 30 га яқин давлат, жумладан, Жазоир, Бангладеш, Миср ва Эфиопия BRICS’га аъзо бўлишга қизиқиш билдирмоқда, улардан баъзилари расмий аризалар топширган. Ҳиндистоннинг “Business Standard” газетаси манбаларга таяниб хабар беришича, Йоханнесбург саммитида BRICS’га беш давлат: Аргентина, Миср, Индонезия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ҳиндистон Бразилия BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг