Ҳибсда қолаётган Атамбоевга яқинлари табрик йўллади

Олам

image

Бугун, 17 сентябр куни, Қирғизистоннинг собиқ Президенти, кўплаб жиноий ишларда айбланаётган Алмазбек Атамбоев Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхонасида ўзининг туғилган кунини нишонламоқда, дея ёзмоқда Кактус медиа.

Атамбоевга туғилган куни муносабати билан унинг ўғли Сеидбек ва неваралари ижтимоий тармоқлар орқали табрик  йўллади. 
"Туғилган кунингиз билан, дада! Сизнинг туғилган кунингизда сизга соғлиқ, бахт ва муваффақият тилаймиз! Худо сақласин, яқинда кўришамиз", деди Сеидбек Aтамбоев.

Видеода Aтамбаевни "энг яхши ҳужумчи" деб атаган неваралари Сеидбекнинг ўғиллари тасвирланган.

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбоев 2011-2017 йилларда Қирғизистонга раҳбарлик қилган. Атамбоев биринчи тўлиқ Президентликдан кейин ўз хоҳиши билан лавозимни тарк этган биринчи Президент бўлган.
Шу йилнинг 8 август куни Атамбоев ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига таслим бўлди.

Қирғизистон Бош прокуратураси собиқ Президент Алмазбек Атамбоевга нисбатан қотиллик ва бошқа оғир жиноятларда айблов эълон қилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Атамбоев туғилган куни

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг