“Манчестер Сити” Ҳусановни туғилган куни билан табриклади

Sport

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 1 март куни “Манчестер Сити” ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановни туғилган кунига атаб Instagram'да пост жойлади. Аммо Ҳусанов 29 февраль куни туғилган.  Бу сана ҳар 4 йилда келишини ҳисобга олиб, клуб футболчини бугун табриклади. 

“Туғилган кунинг билан Абдуқодир Ҳусанов”, дейилади постда.

Маълумот ўрнида, Абдуқодир Ҳусанов 2004 йилнинг 29 февралида Тошкент шаҳрида туғилган. 2025 йилнинг январь ойида у “Манчестер Сити” футболчисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ўзбекистонлик футболчи “шаҳарликлар” сафида февраль ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторида эканлиги ҳақида хабар берилган эди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends