Ҳусанов “Сити”да ойнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин
Спорт
−
28 Февраль 4952 1 дақиқа
“Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жамоаси сафида ойнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ҳусановдан ташқари февраль ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун Эрлинг Холанд ва Йошко Гвардиол даъвогарлик қилмоқда.
Маълумот учун, 21 ёшли футболчи 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турди. Кетма-кет 3 та ўйинда жамоаси сафида асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Римнинг “Рома” клубида тўп тепаётган Элдор Шомуродов клуби сафида февраль ойининг энг яхши футболчиси бўлгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси