Шомуродов “Рома”да ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
Sport
−
28 February 2025 14206 1 minute
“Рома” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим жамоасида февраль ойининг энг яхши футболчиси бўлди.
28 февралга қадар бўлиб ўтган овоз бериш жараёнларида Шомуродов 48 фоиз овоз тўплаб, шерикларини сезиларли фарқ билан ортда қолдирди. Шомуродовдан ташқари ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга Дибала, Челик, Анхелиньо ва Соул каби футболчилар даъвогарлик қилди.
Февраль ойида 29 ёшли ҳужумчи “бўрилар” сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Шомуродовнинг “Рома” билан амалдаги шартномаси кейинги йил ёзида ниҳоясига етади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шомуродов “Рома”да асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаб олиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August