Ҳайдовчилар ҳушёр бўлинг: бугундан жарималар оширилди

Жамият

image

Бугун, 1 майдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам оширилди. Бу 1 майдан эътиборан базавий ҳисоблаш миқдори ортиши билан боғлиқ. Сабаби жарималар базавий ҳисоблаш миқдорига қараб белгиланган.

Қуйида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарнинг янги миқдорлари келтирилади:

  • Камар тақмаслик – 165 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари);
  • Техник кўрик, дориқути – 165 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари);
  • Ҳужжатсиз ҳайдаш – 330 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари);
  • Суғуртасиз – 330 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари);
  • Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш – 660 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари);
  • Нотўғри парковка – 660 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари);
  • Телефонда гаплашиш – 990 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари);
  • Давлат рақамисиз ҳаракатланиш – 1,65 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари);
  • Тезлик (+20 км/соат) – 330 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари);
  • Тезлик (+20-40 км/соат) – 1,65 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари);
  • Тезлик (+40 км/соат) – 2,97 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баравари);
  • Қарама-қарши ҳайдаш – 3,3 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари);
  • Маст ҳолатда машина ҳайдаш – 8 миллион 250 минг ёки 3 йилгача дисквалификация (базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари).
  • Рухсатсиз тонировка – 8 млн 250 минг сўмгача (базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари) жарималар солинишига сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, янги Қонунга кўра, Ўзбекистонда ҳуқуқбузарга жарима солиш тўғрисидаги қарор фуқарога топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

қоидабузарлик жарима ҳайдовчилар йўл ҳаракат қоидалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made