Расман: Жариманинг 50 фоизи 15 кунда тўланса, қолган қисмидан воз кечилади

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарга жарима солиш тўғрисидаги қарор фуқарога топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Бу кеча, 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонунда назарда тутилган.

Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда:

Кодекснинг 131132136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда қўлланилмайди.

Мазкур Қонун жорий йилнинг 1 майидан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг