Ҳатто Франция Президенти Мбаппени овутолмади (Видео)

Спорт

image
0:00
0:00
download

Франция президенти Эммануэль Макрон Аргентина билан Жаҳон чемпионати финал учрашувида мағлубиятга учраган терма жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппени овутишга ҳаракат қилди, аммо бу ишни унчалик уддалай олмади. Бу ҳақда "RMC Sport" нашри хабар берди.

“Биринчи бўлимда ютқаздик. Бундай камбеклар футболда камдан-кам учрайдиган ҳолат. Ажойиб. Мбаппе ғайриоддий иш қилди, аммо бутун жамоа ўйинини эътироф этиш керак. Мбаппе ажойиб футболчи, лекин у ёш, мен унга эндигина 24 ёшда эканлигини айтдим. У ушбу жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Киллиан аллақачон чемпион бўлган, энди эса финалга чиқди. Мен ҳам у каби афсусдаман. Бу жамоа бизни ғурурлантирди, якунда лотореяларда мағлуб бўлдик. Бу спорт”, - дейди Макрон.

Аргентинага қарши финал баҳсида Мбаппе хет-трик қайд этди, аммо французлар якунда пеналтиларда жанубий америкаликларга мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ўз тарихида учинчи марта мундиал ғолиблигини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Mbappe Makron

Баҳолаганлар

555

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made