Ака-ука Мбаппе ПСЖ асосий жамоасида машғулот ўтказди (Фото)

Спорт

image
0:00
0:00
download

ПСЖ ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси Этан Мбаппе акаси Килиан Мбаппе билан бирга Париж клубининг асосий жамоасида машғулот ўтказди.

15 ёшли Этан Мбаппе 2017 йилда акаси билан бирга ПСЖга ўтган эди. У УЕФА Ёшлар лигасининг жорий мавсумида бешта ўйинда иккита голли узатмани амалга оширди. 

17 декабрь куни ПСЖнинг ўртоқлик ўйинида кичик Мбаппе Фабиан Руиснинг ўрнига майдонга тушиб, асосий таркибида дебют қилди. 

24 ёшли Килиан Мбаппе эса жорий мавсум Франция клуби сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

PSJ Mbappe

Баҳолаганлар

1226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг