Ҳар қандай дуэлга тайёрман – Усик 

Спорт

image

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WВА, WВО ва IBF йўналишлари чемпиони Александр Усик собиқ чемпион Энтони Жошуага қарши реванш ва эҳтимолий мутлақ Жаҳон чемпионлик жанги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Жошуани мағлуб этганимдан кейин ҳаётим ўзгарди, бироқ принципларим ўзгаргани йўқ. Мен ҳали ҳам ўз стандартларим бўйича яшайман. Мен янада таниқли бўлдим, Европанинг бир қанча давлатларига ташриф буюрдим. Энди мен билан кўпроқ одамлар қизиқмоқда. Жошуа билан жанг олдидан руҳий жиҳатдан яхши ҳолатда эдим, ҳозир ҳам шундай. Мен ҳар доим нимага интилаётганимни билардим ва тўғри манзил томон юрдим, деб ўйлайман”, дейди Усик. 

Шунингдек, “мушук” супероғир вазн тоифасида барча камарларни қўлга киритса, ҳар қандай рақибга қарши жанг қилиши мумкинлигини таъкидлади:

“Агар оғир вазн тоифасида барча камарларни ютсам, жуда катта баёнот бераман. Жошуа реванш жангига тайёрми, деб хавотирланмайман. Александр Усик ҳар қандай дуэлга тайёр”.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 сентябрь куни Александр Усик британиялик Энтони Жошуани мағлуб этган ва супер оғир вазн тоифасида WВА (Супер), IBF, WBО ва IBО чемпионлик камарларини қўлга киритган эди.

Шундан сўнг, Жошуа эҳтимолий реванш бўйича шартнома бандини фаоллаштирди ва чемпионлик камарларини қайтариб олмоқчи эди. Дастлабки маълумотларга кўра, Жошуа – Усик реванш жанги 2022 йилнинг февраль-март ойларида бўлиб ўтади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Энтони Жошуа IBF Александр Усик Проф бокс Усик WBО WВА (Супер) IBО

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг