Ҳамширалар 5 кунлик чақалоқни пуллашга уринди
Жамият
−
01 Апрель 2019
6963Фарғона вилоятида туғилганига бир ҳафта ҳам бўлмаган гўдакни пуллашга уринган туғруқхона ҳамширалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада, Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона бўлими ҳамширалари А.И. ва Р.Қ. фуқаро Г.Т.нинг 5 кунлик ўғил фарзандини туғруқхона бўлимида фуқаро М.Р.га 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва Р.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси