Ҳамма ўзбек MMA'сининг устидан куляпти – Нурсултон Рўзибоев (видео)
Спорт
−
27 Декабрь 2024
19694Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев охирги вақтларида ижтимоий тармоқлардаги ўзбекзабон фойдаланувчиларнинг бир-бирига чақирув ташлаб, катта лигалардан жанг сўраётганидан норози. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
“Ижтимоий тармоқлардагилар жиддий спорт турини масхарабозликка айлантириб юборди. Бир-бирига “визов” ташламасдан, ҳадеб шоу қилавермасдан ҳам катта лигаларда жанг қилса бўлади. MMA бу ўйин эмас. Мен ҳозир Ўзбекистонда эмасман, қайтганимдан кейин ҳамма “визов”чиларни бир жойга тўплаб, тушунтириш ишларини олиб бораман. Икки ўзбекистонлик интернетда бир-бирига чақирув ташлаб, жанг қилмоқчи бўлиши шармандаликдан бошқа ҳеч нарса эмас. Биттасиям тўғри зарба беришни билмайди. Бунақа масхарабозлар жиддий турнирларда эмас, балки поп MMA'да жанг қилиши керак”, дейди Рўзибоев.
Қайд этиш жоиз, охирги вақтларда айниқса, Instagram сегментида ўзбекистонлик блогерлар, “спортчилар” ўртасида тортишувлар, бир-бирига жанг қилиш бўйича чақирув ташлаш ҳолатлари кўпайиб қолди. Рўзибоев эса айнан мана шундай ҳолатлардан жаҳли чиққанини билдириб, бир-икки марта залга чиққан-чиқмагани аниқ бўлмаган тармоқ фойдаланувчилари ўзбек MMA'сини бутун дунёга шарманда қилаётганини айтди.
LiveБарчаси
06 Январь