ҲАМАС иқтисодиёт вазири ўлдирилди – ЦАХАЛ

Олам

image

Исроил Мудофаа қўшини (ЦАХАЛ) ҲАМАС иқтисодиёт вазири Жавод Абу Шамалнинг ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда ЦАХАЛ X ижтимоий тармоғидаги аккаунтида маълум қилган.

Унга кўра, вазир Исроил авиақўшинларининг ҳаво зарбалари вақтида ўлдирилган.

“У ташкилот (ҲАМАС) молиясини бошқарган ҳамда Ғазо сектори ичида ва ташқарисида терроризмни қўллаб-қувватлаш ва бошқариш учун маблағ ажратган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади.

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин Исроил-Фаластин ўртасидаги қуролли тўқнашувни қандай тўхтатиш мумкинлиги ҳақида гапирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҲАМАС иқтисодиёт вазири ЦАХАЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг