Ҳабибнинг отаси дафн этилди. Маросимда Рамзан Қодиров ҳам қатнашди

Спорт

image

Жорий йилнинг 3 июль куни UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси Абдулманнап Нурмуҳамедов 58 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Коронавирусга чалиниб, оламдан ўтган Абдулманнап Нурмуҳамедов кеча, 4 июль куни Доғистондаги ўзи туғилиб ўсган қишлоққа дафн этилди. 

Дафн маросимида қатнашиш учун юзлаб одамлар ҳозир бўлган, бироқ туман раҳбари ва марҳумнинг акаси пандемия шароитидан келиб чиқиб, улардан дафн маросимида қатнашмасликларини, тўпланмасликларини сўраган. 

Ҳабиб ва унинг оила аъзоларига таъзия билдириш учун маросимга Чеченистон раҳбари, Нурмуҳамедовлар оиласининг яқин дўсти Рамзан Қодиров ҳам келган. 

Ҳабиб Нурмуҳамедов Рамзан Қодировга миннатдорлик билдираркан, шундай деган: 

“Ҳаммаси учун сиздан миннатдормиз, катта раҳмат. Биз кучимиз етган ҳамма нарсани қилдик”. 

Шунингдек, Ҳабиб отасининг Махачқалъа Москвага олиб борилишида ҳам ўз ҳиссасини қўшганларда миннатдорлик билдирган. 

Абдулманнап Нурмуҳамедов 1962 йил 10 декабрда Доғистон автоном Совет Социалистик Республикасида туғилган. Болалигидан у эркин кураш билан шуғулланган. Эркин курашда спорт устаси бўлган. Армияда у дзюдо ва самбо билан шуғуллана бошлаган.

2019 йилнинг сентябрь ойида Абдулманнап Нурмуҳамедов энг кўп жанговар самбо чемпиони бўлган шахс сифатида Россия Рекордлар китобига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов Абдулманнап Нурмуҳамедов

Баҳолаганлар

932

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг