Ҳабибга тегишли лига фаолиятини давом эттиради
Спорт
−
22 Май
2231Eagle FC аралаш яккакурашлар лигасининг солиқ ташкилотларидан қарздорлиги йўқ ва лига яна турнирлар ўтказади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Манбага кўра, россиялик собиқ UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳаммедовга тегишли лига фаолиятини тўхтатмайди ва янги мусобақалар ўтказишда давом этади.
Қайд этиш жоиз, 35 ёшли Нурмуҳаммедов 2020 йилда GFC промо-акциясини сотиб олган ва GFC номини Eagle FC'га ўзгартирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмуҳаммедов Федерал солиқ хизматидан 306 миллион рубль қарздорлиги ва унга тегишли компания ҳамда ташкилотларнинг ҳисоблари блокланаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15