Сиз миллионлаб болаларни илҳомлантирган эдингиз – Ҳабиб Сайтиевнинг ўлими ҳақида

Спорт

image

Аввалроқ, эркин кураш бўйича уч карра Олимпиада чемпиони Бувайсар Сайтиев вафот этгани хабар қилинганди. 

Бувайсар Сайтиев бутун дунё бўйлаб миллионлаб болалар учун илҳом манбаи бўлди. Бу ҳақда Ultimate Fighting Championship'нинг (UFC) собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Сиз бутун дунё бўйлаб миллионлаб болаларни илҳомлантирдингиз, биз сизни соғинамиз. Оилангиз ва яқинларингизга самимий ҳамдардлик ва сабр-тоқат билдираман”, дейди Нурмуҳаммедов.

Сайтиев 74 кг вазн тоифасида 1996, 2004 ва 2008 йиллардаги Олимпия ўйинлари ғолиби ҳисобланади. Саитиев олти марта жаҳон ва Европа чемпиони бўлган. 1995 йилда у Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвони билан тақдирланган, шунингдек, 4-даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун”, “Шон-шараф” ва “Дўстлик” орденларига сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳаммедов Бувайсар Сайтиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг