Ҳабиб солиқдан қарзини тўлади
Спорт
−
15 Август
3733Россиялик афсонавий UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳаммедов Федерал солиқ хизмати олдидаги қарз мажбуриятларини ёпди. Бу ҳақда “ШОТ” Telegram саҳифаси хабар берди.
Манбага кўра, Ҳабиб Федерал солиқ хизматига 302 миллион рубль миқдорида қарзни тўлаган. Яқинда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Нурмуҳаммедовнинг мол-мулкини ҳибсга олишни ва унинг ҳисобларини блоклашни бошлаганди.
Ҳабиб Нурмуҳаммедов аралаш яккакурашларда 29 та жанг ўтказиб, 29 тасида ғалаба қозонган. У 2020 йилнинг октябрь ойида енгил вазн тоифасида UFC чемпиони сифатида спортни тарк этди.
LiveБарчаси