XXI асрнинг энг яхши MMA жангчилари эълон қилинди
Спорт
−
23 Июль
4800Америкалик жангчи Жон Жонс XXI асрнинг аралаш яккакурашлари бўйича энг яхши 10 нафар жангчилар рейтингида 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Бу борада кучли учликка канадалик Жорж Сент-Пьер ва бразилиялик Андерсон Сильва киритилган. Россиялик жангчилар Ҳабиб Нурмуҳаммедов ва Фёдор Емельяненко 5 ва 6-ўринларда қайд этилган.
XXI асрнинг энг яхши 10 нафар ММА жангчиси:
1. Жон Жонс (27-1-0-1);
2. Жорж Сент-Пьер (26-2);
3. Андерсон Сильва (34-11-0-1);
4. Деметриус Жонсон (33-4-1);
5. Ҳабиб Нурмуҳаммедов (29-0);
6. Фёдор Емельяненко (40-7-0-1);
7. Рэнди Кутюр (19-11);
8. Чак Лидделл (21-9);
9. БЖ Пенн (16-14-2);
10. Камару Усмон (20-4).
Қайд этиш жоиз, ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Жон Жонс машғулотлардаги спарринг пайтида жиддий жароҳат олганди. Унинг тикланиши саккиз ойгача давом этиши мумкин. Машҳур спортчи профессионал даражада 29 та жанг ўтказган бўлиб, баҳсларининг 27 тасида ғалаба қозонган, 10 тасида рақибларини нокаутга учратган ва бир марта мағлубият аламини тотиб кўрган. Ўтган йилнинг март ойида бўлиб ўтган сўнгги жангда Жон франциялик Сирил Ганни мағлуб этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь