Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг Россиядаги компаниялари ёпилмоқда
Спорт
−
11 Май
23191Россиялик аралаш яккакурашлар (MMA) бўйича машҳур жангчи, енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов Федерал солиқ хизматидан 306 миллион рубль қарздорлиги маълум бўлди. Департамент Eagle FC ва унга алоқадор хайрия жамғармасининг аккаунтларини блоклади. Бу ҳақда “Маш” Telegram-канали хабар берди.
Ўзининг спорт карьерасини тугатганидан сўнг, Ҳабиб спорт озуқаларини сотиш, Eagle FC промоушенига ҳомийлик қилиш билан шуғулланган.
Манбага кўра, спортчи кейинчалик Sildi, First Mobile компаниялари, шунингдек, Таълим, спорт ва ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш жамғармаси таъсисчилигидан истеъфога чиққан. Нурмуҳаммедов ўзига тегишли компаниялар эгалигини қариндошлари ва дўстларига топширган.
Федерал солиқ хизмати текширувни бошлади, ҳозирда Нурмуҳаммедовнинг бир қанча компаниялари ёпилган. Масалан, туризм билан шуғулланувчи Hikmet Travel компанияси ҳам фаолиятини тўхтатди. Худди шундай ҳолат Eagle FC билан кузатилиши мумкин, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь