Ҳабиб Трампдан Фаластиндаги урушни тўхтатишни сўради (видео)

Спорт

image

Американинг Ньюарк шаҳрида ўтказилган UFC 302 турнирининг марказий жангидан сўнг россиялик собиқ UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳаммедов АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашиб, унга Фаластиндаги урушни тўхтата олишида ишонч билдирди.

“Ишончим комилки, сиз Фаластиндаги барча урушларни тўхтата оласиз”, деди Ҳабиб Трампга.

Собиқ президент эса Нурмуҳаммедовни тарихдаги энг яхши жангчилардан бири эканлигини айтиб, урушни тўхтатишга ваъда берди.

“Биз бу урушни тўхтатамиз. Мен бу урушни тўхтатаман”, деган Трамп.

Қайд этиш жоиз, UFC 302 турнирнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион, россиялик Ислом Махачев ва америкалик Дастин Порье ўртасида кечди. Тўқнашувда Ислом Махачев ўз унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жанг беш раунд давом этди ва охиргисида Ислом бўғиш услуби билан рақибидан устун келди.

Ислом учун бу енгил вазн тоифасидаги (70 кг гача) учинчи ҳимоя жанги бўлди. Махачев чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш бўйича Ҳабиб Нурмуҳаммедов билан тенглашиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳаммедов Дональд Трам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made