Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC 253 мусобақасида жанг қилмайди
Спорт
−
22 Июль 2020
19468Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов сентябрь ойида бўлиб ўтадиган мусобақада жангга чиқмайди. Бу ҳақда sports.ru нашри хабар бермоқда.
Россиялик жангчининг менежери Ризван Магомедов спортчи UFC 253 мусобақасида қатнашмаслигини маълум қилди. У мусобақанинг асосий жангида америкалик муваққат чемпион Жастин Гэтжи билан куч синашиши керак эди.
Эндиликда асосий воқеа ўрта вазн тоифасидаги UFC чемпиони Исроил Aдесанья ва Пауло Костага қарши бўладиган жангдир. Шу билан бирга UFC Ҳабибнинг ўрнига Гэтжи билан Дастин Порье жанг қилиши мумкинлигини ҳам билдирган.
Маълумот учун, Жастин Гэтжи Тони Фергюсон билан бўлган жанг ғолиб бўлиб, вақтинча чемпионга айланди. У эндиликда Ҳабиб билан жанг қилиши керак эди.
UFC`да 28 та жанг ўтказиб, барчасида ғолиб бўлган Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг эса саккизбурчакка қайтиши номаълум бўлиб турбди. UFC`нинг собиқ чемпиони америкалик Даниел Кормье, россиялик спортчи катта эҳтимол билан октагонга қайтмаслигини айтганди.
Шу йилнинг июль ойи бошида россиялик спортчининг отаси ва мураббийи Aбдулманнап Нурмуҳамедов 58 ёшида коронавирусдан вафот этди. Нурмуҳамедовнинг сўнгги жанги 2019 йил 7 сентябрда бўлиб ўтганди. У америкалик Дастин Порье билан жанг қилиб уни мағлубиятга учратган.
Эслатиб ўтамиз, UFC 253 мусобақаси шу йилнинг 19 сентябрида американинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси