Ҳабибнинг навбатдаги жанги санаси ва жойи маълум бўлди
Спорт
−
16 Июль 2020
25970UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжи билан сентябрь ойида жанг қиладиган бўлди. Жанг АҚШнинг Невада штатида ўтказилади.
Маълумотларга қараганда чемпионлик камари учун бўладиган беллашув 19 сентябрь куни Невада штатидаги “UFC Apex” аренасида ташкил этилади.
Агарда Ҳабиб Тони Фергюсон билан бўлгани каби жангда қатнаша олмаса, Гэтжига Дастин Порье рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Жастин Гэтжи жорий йилнинг май ойида ҳабибнинг ўрнига Тони Фергюсон билан жанг қилиб, уни енгди ва Ҳабиб билан куч синашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Америкалик жангчи ММАда 22 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган.
31 ёшли Ҳабиб Нурмуҳамедов ММА жангларида 2008 йилдан буён қатнашиб келмоқда. Ҳабиб фаолияти давомида 28 та учрашувнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган.
Маълумот учун, одатда Ҳабибни беллашувларга отаси Абдулманнап Нурмуҳамедов ҳам тайёрларди. Лекин яқинда тажрибали мураббий коронавирус инфекциясига чалиниб, вафот этди.
LiveБарчаси