Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси оламдан ўтди. Унда коронавирус аниқланган эди

Спорт 11119
image

UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси Абдулманнап Нурмуҳамедов вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Telegram-каналида маълум қилди.

Қодиров Россияда хизмат кўрсатган мураббийнинг оиласига ҳамдардлик билдирган. Нурмуҳамедов коронавирус билан касалланганидан кейин оғир аҳволда эди. Касаллик бир қатор асоратларга олиб келди. Мураббий коронавирусдан халос бўлганлиги 19 июнь куни маълум бўлган эди.

Абдулманнап Нурмуҳамедов жорий йилнинг апрель ойида пневмонияга шубҳа билан шифохонага ётқизилган. Беморнинг аҳволи ёмонлашгани сабабли уни Доғистондан Москвага ўтказишган эди. ОАВ хабарларига кўра, мутахассис икки марта комага тушган.

У ўғли билан бир қаторда UFC’нинг бир неча ҳозирги спортчилари, хусусан, Ислом Махачев ва Умар Нурмуҳамедовни тарбиялаган.

Абдулманнап Нурмуҳамедов 1962 йил 10 декабрда Доғистон автоном Совет Социалистик Республикасида туғилган. Болалигидан у эркин кураш билан шуғулланган. Эркин курашда спорт устаси бўлган. Армияда у дзюдо ва самбо билан шуғуллана бошлаган.

2019 йилнинг сентябрь ойида Абдулманнап Нурмуҳамедов энг кўп жанговар самбо чемпиони бўлган шахс сифатида Россия Рекордлар китобига киритилган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 535
Рейтинг: 3
t
×