Коронавирусга чалинган Ҳабибнинг отаси қандай ҳолатда экани маълум қилинди

Спорт

image

Мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманнап Нурмуҳамедовда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 9 июнь куни Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг менежери Али Абдулазиз спортчининг отаси ва мураббийи Абдулманнап Нурмуҳамедовнинг соғлиғи ҳақида тафсилотлар билан бўлишди.

Агентнинг сўзларига кўра, бир неча ҳафта олдин оғир аҳволда касалхонага ётқизилган Нурмуҳамедовнинг отасида соғайиш аломатлари кузатилмоқда.

"Ҳабиб кучли, оиласи жуда кучли ва отаси ҳам кучли. У соғаймоқда. У кўзларини очди, бироз реакция қилди - бу яхши белгидир. Аллоҳ вазиятни назорат қилади. Ҳаммамиз унинг яхши бўлишига ишонамиз. Аммо ҳозирги пайтда ҳаммаси унинг соғлиғига боғлиқ. У соғайиб бормоқда, барчамиз бундан жуда мамнунмиз”, дея Абдулазизнинг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов

Баҳолаганлар

494

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made