Ҳабиб футбол бўйича “Афсоналар кубоги”да иштирок этади 

Спорт 2052
image

Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов футбол бўйича Москвадаги “Афсоналар кубоги” хайрия ўйинида иштирок этишини маълум қилди. Турнир жорий йилнинг 10-11 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 

“Футбол учун режалар йўқ. 11 сентябрь куни Москвада “Афсоналар кубоги”ни ўтказамиз. Бу ерга ўтмишнинг афсонавий футболчилари келади. Мени 20 йил аввалги футбол юлдузлари билан ўйнашга таклиф қилишди, бу хайрия учрашуви бўлади. Ўзим мухлислик қилган юлдузларга қарши ўйин қизиқ бўлади”, дейди Нурмуҳамедов ТАССга берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб фаолияти давомида 29 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. У Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, 2020 йилнинг октябрь ойида ММА’даги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Ҳабиб онасига биринчи мураббийи ва отаси Абдулманап Нурмуҳамедов вафотидан кейин бошқа жанг қилмасликка ваъда берганини таъкидлаган эди. Шундан сўнг, UFC президенти Дэна Уайт бир неча бор уни октагонга қайтишга кўндирмоқчи бўлди, лекин барча таклифлар рад этилди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
t
×