Ҳабиб билан ҳеч қандай учрашув белгиланмаган – ХОҚ
Спорт
−
03 декабр 2020 12336 1 дақиқа
Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах UFC камари соҳиби россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов билан яқинда бўлиб ўтадиган учрашуви ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Нурмуҳамедов Бах билан бўлиб ўтадиган учрашувини 1 декабрь куни Ўзбекистондаги матбуот анжуманида эълон қилган эди. У келгуси йилларда ўзининг асосий вазифаси Олимпия ўйинлари дастурига аралаш яккакураш турларини киритишга эришиш, деб айтган эди ўша учрашувда у.
“Йўқ, ХОҚ президенти билан учрашув режалаштирилмаган", дейилади ташкилот Матбуот хизмати тақдим этган маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни россиялик аралаш кураш жангчиси, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Тошкентга келган эди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август